Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Ан-Наср» Роналду туфайли Элит ОЧЛ ўйинини Теҳрондан бошқа жойни кўчиришни сўради

«Ан-Наср» Роналду туфайли Элит ОЧЛ ўйинини Теҳрондан бошқа жойни кўчиришни сўради

"Ан-Наср" Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши учрашувни Теҳрондан нейтрал майдонга кўчиришни сўради. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Бу қарорга саудияликлар сардори Криштиану Роналду сабаб бўлган. 2023 йил сентябрь ойида "Ан-Наср" Теҳронда "Персеполис" билан учрашганди (2:0). Ўшанда маҳаллий полиция юлдузли португалиялик футболчи жойлашган меҳмонхонага киришга уринган мухлислар издиҳомини тарқатишга мажбур бўлган.

Манбанинг маълумотига кўра, Осиё футбол конфедерацияси "Ан-Наср"нинг илтимосини рад этган. Учрашув 3 март куни Теҳрондаги "Озодий" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:50 01.03.2025. Ўқилди: 1361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!