Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ан-Наср» Эронга боришни истамаяпти

«Ан-Наср» Эронга боришни истамаяпти

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Яқин Шарқдаги кескин вазият сабабли ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида Эронга сафар қилишдан хавфсирамоқда.

Marca хабарига кўра, Ар-Риёд клуби хавфсизлик нуқтаи назаридан Теҳронга боришни истамаяпти. Саудия Арабистони клуби раҳбарияти Эрон ва Исроил ўртасидаги узоқ йиллик зиддият айни кескин палласига кирган пайтда «Истиқлол»га қарши ўйин учун Теҳронга боришдан хавфсирамоқда.

Шу кунЭлит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Истиқлол» - «Ан-Наср» учрашуви 22 октябр куни Теҳронда бўлиб ўтиши белгиланган.и Жалолиддин Машарипов собиқ клубдоши Криштиану Роналдуга қарши майдонга тушиши кутилаётганди.

Маълумот ўрнида, Исроилнинг Ғазодаги босқини ва Ливандаги хунрезликларидан кейин Эрон 1 октябр куни Исроилга 500тага яқин баллистик ракета билан ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Киритилди: 23:05 04.10.2024. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!