Aмстердам полицияси ва CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ навбатдаги карантинга қарши намойишчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди. Твиттер фойдаланувчилари Guerilla Reporters томонидан жойланган воқеа жойидан олинган видеога изоҳларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аслида намойишчиларни калтаклаётганидан ғазабда.
Полиция қалқон ва дубинкалардан фойдаланган, бундан ташқари, норозилик намойишида хизмат итлари ҳам бор.
Шу билан бирга, NL Times нашрининг қайд этишича, намойишлар шиддатли тўқнашувларга айлангани сабабли полиция куч ишлатишга мажбур бўлган.
Жами митингда 3,5 мингдан ортиқ киши қатнашмоқда. Полиция намойишларда яна бир неча минг киши иштирок этишини кутмоқда.