Амстердам аҳолиси кўчмас мулк нархининг кўтарилиши, хусусий сектор ижарасининг ошиши ва ижтимоий уй-жой етишмаслигига қарши норозилик намойишига чиқди.
Акция кўплаб ташкилотлар, жумладан, чап қанот партиялар, касаба уюшмалари ва экологик бирлашмалар томонидан қўллаб-қувватланди.
Баъзи маълумотларга кўра, намойишда ўн мингга яқин киши қатнашган.