Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Amnesty International: Исроил Фаластин ҳудудларида этник тозалаш сиёсати юритмоқда

Amnesty International: Исроил Фаластин ҳудудларида этник тозалаш сиёсати юритмоқда

Халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Amnesty International Исроилни Ғарбий соҳилда фаластинликларни мажбуран кўчириш ва уларнинг ерларини тортиб олиш орқали «этник тозалаш» сиёсати олиб боришда айблади.

Ташкилот ҳисоботига кўра, сўнгги уч ярим йил ичида камида 117 та фаластин жамоаси тўлиқ ёки қисман ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, 2023 йилдан 2026 йил апрелигача камида 5910 нафар фаластинлик мажбуран кўчирилгани қайд этилган.

Ҳисоботда аҳоли пунктлари қурилиши кенгайгани, ерлар мусодара қилингани ва кўчманчилар зўравонлиги кучайгани таъкидланган. Amnesty International бу ҳаракатларни халқаро ҳуқуқ нормаларига зид деб баҳолаб, бир қатор давлатларни Исроилга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этишга чақирди.

Киритилди: 23:05 11.06.2026. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!