Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари Эронга эҳтимолий баллистик ракета ҳужумига тайёргарлик кўриш мақсадида Исроилда жойлаштирилди.
Бу ҳақда Исроилнинг Kan давлат телерадиокомпанияси маълум қилди.
"Американинг THAAD баллистик ракеталарни тутиб олиш тизими бугун Исроилда фойдаланишга топширилди", — дейилади баёнотда.
ОАВнинг қайд этишича, ўтган ҳафтада Исроилга 20 дан ортиқ Америка ҳарбий-транспорт самолётлари келган. Улар THAAD тизимининг таркибий қисмлари, ишга туширгичлар, радарлар, тутиб олувчи ракеталар ва бошқа жиҳозларни етказиб беришди.
Шу билан бирга, юзлаб ҳарбий хизматчилар Исроил ҳаво кучлари билан ҳамкорликда ракетага қарши тизимларга хизмат кўрсатиш учун Исроилга етиб келди.