Тошкентда 2004 йилда туғилган Индира исмли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, ўғирлик 1994 йилда туғилган Амал исмли йигит томонидан уюштирилган. Унга яна 3 нафар йигит ёрдамлашган. Хабарда ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлгани, шунингдек, ўғирлик сабабларига аниқлик киритилмаган.
Қизнинг айтишича, «биринчи ўғирлик» уйи ёнида юз берган. Михаил исмли йигит уни чалиб йиқитган. Амал машинада рулда ўтирган, унинг ёнида Усмон ва Умид исмли йигитлар бўлган.
Қайд қилинишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғрилаш) ва 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши очилиб, ўғирликни уюштирганларнинг барчаси қамоққа олинган.