Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Америкалик таниқли актёр Кевин Спейси юрак хуружи гумони билан Самарқанддаги шифохонага олиб борилган

Америкалик таниқли актёр Кевин Спейси юрак хуружи гумони билан Самарқанддаги шифохонага олиб борилган

Америкалик актёр Кевин Спейси юрак хуружи гумони билан Ўзбекистон пойтахтида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Британиянинг The Sun таблоиди ёзди.

«Кевин Спейси кинофестивалда қўли ишламай қолгани туфайли юрак хуружидан гумонланиб, шифохонага ётқизилди», деб ёзди газета.

Қайд қилинишича, Спейсининг «чап қўли бир неча сония давомида бутунлай қотиб қолган». Тошкентда актёрни МРТ текширувидан ўтказишган, бироқ, гумонлар тасдиғини топмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг Kun.uz'га маълум қилишича Самарқанддаги тиббиёт муассасасасига олиб келинган.

Текширувларда унинг соғлигиди жиддий муаммо аниқланмаган.

Кўп ўтмай актёр XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Самарқанддаги ёпилиш маросимида сўзга чиққан.

"Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида бетакрор нақшларни томоша қилаётган вақтимда чап қўлим увишиб қолди ва мени тарихий шаҳардаги замонавий тиббиёт муассасасига олиб боришди. Менга тезкор ёрдам кўрсатишди ва яхшики, жиддий ҳеч нарса содир бўлмапти", — деган Спейси.

Актёр 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этган.

Киритилди: 10:30 05.10.2023. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!