Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Америкалик ҳарбийлар КХДР учирган ракетага изоҳ берди

Америкалик ҳарбийлар КХДР учирган ракетага изоҳ берди

Америкалик ҳарбийлар КХДР кўплаб баллистик ракеталарни учирганини билади ва ушбу ракеталарнинг АҚШ ёки иттифоқчилари учун таҳдидини кўраётгани йўқ, деб баёнот берди АҚШнинг Ҳинд - тинч океани қўмондонлиги.

Бундан аввалроқ оммавий ахборот воситалари Шимолий Кореянинг Япон денгизига қарата учта ракета учиргани ҳақида хабар тарқатган эди.

"Бизнинг КХДРнинг кўплаб баллистик ракеталарни учирганидан хабаримиз бор. Биз вазиятни баҳолаб бормоқдамиз ва иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан ушбу масалада маслаҳатлар олиб борамиз", –дейилади матбуот хабарномасида.

"Гарчи, ракета парвозлари шахсий таркибга, АҚШ ёки иттифоқчилар ҳудудига бевосита хавф туғдирмасада, ракета учиришлар КХДРнинг ноқонуний қуролланиш дастури минтақа барқарорлигига салбий таъсир этишини кўрсатмоқда", – қўшимча қилди америкалик ҳарбийлар.

Хабарда АҚШ ўзининг минтақадаги иттифоқчилари – Жанубий Корея ва Японияни мудофаа қилишга содиқ эканини таъкидлагани айтилмоқда.

Киритилди: 22:56 25.05.2022. Ўқилди: 3364 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!