Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Америкада яна бир телевидение бошловчиси вазир бўлди

Америкада яна бир телевидение бошловчиси вазир бўлди

АҚШ Сенати собиқ конгрессмен ва реалити-шоу бошловчиси Шон Даффини АҚШ Транспорт вазирлиги раҳбари лавозимига тасдиқлаш учун 22 овозга қарши 77 овоз билан маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.

Трампнинг номзоди Boeing компанияси 2024 йилдаги ҳаво ҳалокати ҳодисасидан кейин аввалги мавқейига қайтиш учун "қатъий кўмакка" муҳтожлигини таъкидлади ва самолёт ишлаб чиқарувчи парвозлар хавфсизлигини яхшиламагунча қўшимча 737 МАХ русумли самолётлар ишлаб чиқаришни тасдиқламасликка ваъда берди.

Даффи миллиардлаб долларлик сарфланмаган инфратузилма маблағларини назорат қилади ва қонун чиқарувчиларга у лавозимга киргандан сўнг Tesla компаниясининг жорий хавфсизлик текшируви давом эттирилишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Шон Даффи ҳозирда Fox Business телеканалида "The Bottom Line" кўрсатувининг ҳамюритувчиси, шунингдек, Fox News'да мақолалар муаллифи ҳисобланади. Республикачилар партияси аъзоси бўлган Даффи 2011 йилдан 2019 йилгача Висконсин штатининг 7-сайлов округидан АҚШ Вакиллар палатасининг аъзоси бўлган. Конгрессдан кетганидан сўнг у лоббичилик билан шуғуллана бошлади.

Киритилди: 23:16 29.01.2025. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!