Американинг USS Annapolis атом сув ости кемаси АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларида иштирок этди.
Yonhap агентлигига кўра, маневрлар Жанубий Кореянинг Чежу ороли яқинидаги сувларда бўлиб ўтган.
Аниқлик киритилишича, машғулотлар доирасида ҳудудда КХДР сувости кемаси пайдо бўлган тақдирда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
“Ушбу машғулотлар Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг жавоб имкониятларини кучайтириш ва Шимолий Корея сувости кемаларининг кириб келишига тайёргарлик кўришда ўзаро ҳамкорликни ошириш мақсадида тайёрланган”, — деди Жанубий Корея ҳарбийлари.