"Америка овози" Трамп маъмурияти фармони билан март ойида тўхтатилган эшиттиришни давом эттиришга тайёрланмоқда, деб ёзади Washington Post.
Хорижий аудиторияга йўналтирилган давлат телерадиокомпанияси - Voice of America ходимларига офисга босқичма-босқич қайтиш ва эфирни давом эттиришга рухсат берилди, дейилади АҚШ Адлия вазирлиги мактубида.
Трамп маъмурияти АҚШ Глобал медиа агентлигини тугатиш тўғрисида фармон чиқаргандан сўнг, радиостанция март ойидан бери амалда ёпилган. Ходимлар ва улар билан боғлиқ ташкилотлар томонидан бир қатор даъволардан сўнг, АҚШ округ судьяси президент фармони ўзбошимчалик билан чиқарилган ва эҳтимол унинг ваколатидан ташқарига чиққан деб қарор чиқарди ва апелляция бўйича якуний қарорни кутиш учун "Америка овози" фаолиятини давом эттиришга рухсат берди.