Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Amazon асосчиси 6 миллиард долларлик AI-стартапини ишга туширди

Amazon асосчиси 6 миллиард долларлик AI-стартапини ишга туширди

Миллиардер Жефф Безос сунъий интеллект (СИ) бўйича Project Prometheus стартапини ишга туширди, у аллақачон 6,2 миллиард доллар маблағ олган.

Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, "Prometheus" дастлабки босқичда молиялаштириш бўйича дунёнинг етакчи стартапларидан бирига айланди.

Лойиҳа компьютерлар, автомобиллар ва космик кемаларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун сунъий интеллектни ишлаб чиқади. Безос стартапнинг икки бош директоридан бирига айланди. Бу унинг 2021 йилда Amazonни тарк этганидан кейин биринчи раҳбарлик лавозими бўлади. Иккинчи бош директор этиб аввал Googleнинг Х лабораториясида ишлаган Вик Бажаж тайинланди.

Жефф Безос стартапни айнан қачон ишга туширгани номаълум. Янги компания қаерда жойлашгани ҳам номаълум. Project Prometheus аллақачон 100 га яқин ходимни ёллаган. NYT манбаларига кўра, улар орасида OpenAI, DeepMind ва Meta каби етакчи СИ компаниялари тадқиқотчилари бор.

Киритилди: 11:20 18.11.2025. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!