Аляска қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди.
Унга кўра, зилзила эпицентри Санд-Пойнт аҳоли пунктидан 87 км жанубда жойлашган. Зилзила эпицентри 20,1 км чуқурликда жойлашган. Цунами хавфи бор.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.