Вазирлар Маҳкамаси қарори (36-сон, 29.01.2026 й.) билан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Ҳукумат қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔸 ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда 1 маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш;
🔸 “Инсон” марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш;
🔸 ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш.
📝 2026 йил 1 мартдан хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.