Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдолари фош этилди

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдолари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “D.S.” МЧЖ раҳбари С.Х. савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 71,2 млн сўмлик 765 дона алкоголь ва 80,5 млн сўмлик 2 328 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ундан жами 151,6 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. савдо дўконида қалбаки акциз маркали 17 турдаги 553 дона алкоголь ва 9 турдаги 166 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Қ. савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 29 турдаги 610 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:04 19.05.2025. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!