Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар изидан борди ва "Путиннинг одамлари" китобига ўзгартириш киритди

 Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар изидан борди ва "Путиннинг одамлари" китобига ўзгартириш киритди

"Путиннинг одамлари" китобини чоп этган Британиянинг HarperCollins нашриёт уйи россиялик миллиардер Алишер Усмонов номи тилга олинган қисмга ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақида РБКга тадбиркорнинг вакили маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, китобнинг 2020 йилда чоп этилган биринчи нашрида Усмонов "Газпром"даги мансабидан фойдаланиб, бойлигини кўпайтиргани ҳақида ёлғон маълумотлар бор эди.
Китобнинг қайта кўриб чиқилган нашрида Усмонов Британия элитасига "пора беришга" уринганлиги ва у Кремлнинг "ишончли одами" ҳисоблангани ҳақидаги сўзлар ҳам чиқариб ташланди, деб ёзади РБК.

Китобга ўзгартириш киритиш бўйича суддан ташқари келишувга эришиш мумкин эди, деди Усмоновнинг вакили. Усмоновнинг бизнес шериги Фарҳод Моширийнинг аниқлик киритишича, миллиардер эътироз билдирган баёнотлар аллақачон китобнинг электрон ва аудио версияларидан олиб ташланган ва улар янги босма нашрларда ҳам бўлмайди.

HarperCollins ва китоб муаллифидан изоҳ олишнинг иложи бўлмади. "Путиннинг одамлари" китоби Financial Times газетасининг Москвадаги собиқ мухбири Кэтрин Белтон томонидан ёзилган. 2020 йилда "Путиннинг одамлари" Британиянинг The Times, The Sunday Times, ва Daily Telegraph газеталари томонидан йил китоби деб тан олинди.

"Путиннинг одамлари" нашр этилганидан кейин россиялик миллиардерлар Михаил Фридман, Пётр Авен, Роман Абрамович, шунингдек, тадбиркор Шалва Чигиринский ва "Роснефт" компанияси HarperCollins устидан судга мурожаат қилди. Фридман, Авен ва Абрамович аллақачон китобга тузатишлар киритишган.

Киритилди: 17:00 29.12.2021. Ўқилди: 5716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!