Британиянинг Сольсберг шаҳрида россиялик собиқ полковник Сергей Скримал ва қизи шубҳали равишда заҳарланганидан сўнг Британия Россияга қарши санкцияларини бошлаганидан хабарингиз бор. Айрим ҳолларда келиб чиқиши рус бўлган бир қанча инсонлар Британиядан чиқариб юборилди, айрим паллаларда ҳибсга ҳам олинди.
Катта зарбалар, айниқса, бизнесменларга тегмоқда. Жумладан, Роман Абрамовичнинг визаси узайтирилмай, Британияга кириши тақиқланганди. Шу боис Абрамович ўзига тегишли “Челси” футбол клубининг Англия Кубоги финалидаги “Манчестер Юнайтед” билан бўлган ўйинини Буюк Британиядан ташқарида томоша қилган. Бундан ташқари, Буюк Британияга кириши тақиқланганлар рўйхатида россиялик бошқа миллиардерлар — Михаил Фридман, Игор Шувалов ва Алишер Усмоновлар ҳам қайд этилди.