Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Алишер Усмонов дивидендлардан даромад бўйича Россияда 7-ўринни эгаллади

A A A
Алишер Усмонов дивидендлардан даромад бўйича Россияда 7-ўринни эгаллади

Forbes нашри 2022 йилда дивидендлардан энг кўп даромад олган россияликлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатда миллиардер Алишер Усмонов 7-ўринни эгаллади.

Қайд этилишича, Усмонов 2022 йил давомида «Металлоинвест» компаниясидан 64,7 млрд рубль (708,7 млн доллар) дивиденд олган.

Рейтинг жами 50 кишини ўз ичига олган бўлиб, унда биринчи ўринни «Лукойл» компанияси собиқ президенти Вагит Алекперов эгаллаган. У дивидендлардан 155,7 млрд рубль (15,2 млрд доллар) даромад олган.

Киритилди: 15:59 10.07.2023. Ўқилди: 3823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!