Германиянинг ARD телеканали Алишер Усмонов ва Халқаро қиличбозлик федерациясини (FIE) судьяларга пора бериш тизимини ишлаб чиққанликда айблаган.
Гамбург вилоят суди эса ARD томонидан берилган айбловни ишончсиз деб топди ва бу маълумотларни “шубҳага асосланган номақбул хабарлар” сифатида кўриб, тарқатишни тақиқлади. Ёлғон ахборотининг ҳар бир эпизоди учун 250 минг еврогача жарима ёки қамоқ жазоси берилиши маълум қилинди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2022—2024 йилларда Европанинг бир қатор, биринчи навбатда, Германия ОАВ ва жамоат арбоблари Усмоновга нисбатан қўйилган айбларни исботлай олмаганликларини тан олишган ва ёлғон хабарлар тарқатилишини тўхтатиш бўйича ёзма мажбуриятларни имзолашган.
Шунингдек, 2024 йилнинг январида Американинг Forbes журналига нисбатан ҳам Усмоновга қилинган гумонларни тақиқлаш тўғрисидаги суд қарори қабул қилинган.
Аввалроқ Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активлари мусодара қилингани ҳақида хабар берган эдик.