Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Алишер Қодиров: "Университет тарбия маскани эмас"

A A A
Алишер Қодиров: "Университет тарбия маскани эмас"

Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров раҳбарлигидаги таълимга масъул Парламент комиссиясининг Бухоро вилоятига сафари Бухоро давлат университетидан бошланди. 

Парламент аъзолари бу ерда cенатор Абира Ҳусейнова ҳамда олийгоҳ раҳбарияти билан учрашиб, сўнгги йилларда таълимда бўлаётган ўзгаришлар, малакали мутахассислар тайёрлаш, талабаларни ётоқхона билан таъминлашдаги муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича ўзаро фикр алмашди, таклифлар ўртага ташланди.

– Олий таълим муассасаси тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим. Яъни, олий таълимда фақат етук мутахассис тайёрланадиган муҳит яратилиши керак, – деди Алишер Қодиров учрашувда.

Парламент комиссиясининг Бухоро вилоятидаги сафари давом этмоқда.

Киритилди: 15:44 10.03.2021. Ўқилди: 3444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар