Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер Файз Конститутсияцга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида фикр билдирди

Алишер Файз Конститутсияцга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз Конститутсияцнинг 63 ва 64-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.

"Бош қомусимизда аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши ҳамда жамият ва давлатнинг ҳимоясида эканлигини мустаҳкамлаб қўйиш лозим деган таклиф инсонни алоҳида эътиборини қаратди",-дейди таниқли санъаткор буни жуда ҳам тўғри деб билишини айтиб.

У юқоридаги таклифни мустаҳкамлаб қўйишни муҳим деб ҳисоблайди.

"Халқ ичида юриб, уларнинг хурсандчилик кунларига гувоҳ бўламиз. Бироқ баъан ҳеч қанча вақт ўтмай туриб бу оилалар ажрашиб кетгани ҳам қулоғимизга чалинади. Натижада уларнинг норасида фарзандлари етим қолаётгани ҳам исонни барибир бу мавзуга бефарқ қолмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам мана шу қоидалар конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши ниҳоятда муҳим деб ўйлайман. Бу нафақат санъаткор, балки бир оиланинг бошлиғи, шу юрт фарзанди, кимнингдир акаси ёки дўсти сифатида чин юракдан айтилган гаплар",-дейди ўзбек халқининг севимли хонандаси.

Киритилди: 07:45 17.08.2022. Ўқилди: 2584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!