Қўнғирот туманлараро фукаролик ишлари бўйича судининг 27.11.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Н.С. ундирувчи Г.Сейтекованинг фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент мажбуриятлари ўтган йилнинг апрель ойигача қарздорнинг фермер хўжалигидаги иш ҳақидан ундириб келинган.
Лекин апрель ойидан август ойлари оралиғида тўланмаганлиги сабабли бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, суд қарори билан қарздор отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан ўзига хулоса чиқармаган қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, барибир, тўламай келганлиги сабабли бўлим томонидан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган. Шундан сўнг қарздор Н.С. томонидан ўзига тегишли уйини фарзандларига расмийлаштириб бериш истагини билдирган ва кўрсатилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида алиментчи ота уч фарзандига алимент эвазига уйини расмийлаштириб берди.
Ижро ҳужжати эса Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига биноан қисқартирилди.