Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Алимент ундириш тартиби ҳақида биласизми?

Алимент ундириш тартиби ҳақида биласизми?

Алимент нима ва у қандай тартибда ундирилади?

Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот беришлари шарт эканлиги амалдаги Оила кодексининг 96,97-моддаларида ҳуқуқий жиҳатдан асосли мустаҳкамланган. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир, алимент тўлови ота-онанинг бири томонидан иккинчисига, яъни вояга етмаган бола тарбияси билан шуғулланаётган ота ёки онага берилади. Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли.Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.


Алимент қачондан бошлаб қачонгача ундирилиши мумкин?

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб, фарзанд 18 ёшга етгунга қадар айрим ҳоларда вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга алимент ундирилиши мумкин.

 

Алимент миқдорини ҳисоблаш тартиби қандай?

Амалдаги Оила Кодексининг 99 моддасига асосан, алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

- бир нафар бола учун – тўртдан бир қисми;

- икки нафар бола учун – учдан бир қисми;

- уч ва ундан ортиқ нафар бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.

 

Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш мумкинми?

Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Саволларга фукаролик ишлари буйича Андижон туманлараро суди судьяси Музаффар Ғофуров жавоб берди

Киритилди: 16:02 19.03.2021. Ўқилди: 6156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!