Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Алимент тўлаб оталик бурчини унутманг!

Алимент тўлаб оталик бурчини унутманг!

Тўланмай қолган алимент пуллари, албатта, қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ундирувчига олиб берилади. Бунда энг аввало, боланинг манфаатлари барча нарсадан устувор. Чунки болаларимиз доимо давлат ва қонун ҳимоясидадир. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг буйруғига асосан, қарздор Ш. А.дан вояга етмаган 3 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ундирувчи Х.А. фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Ундирувчи тўлов жараёнларида баъзан белгиланган маблағ камлиги ҳақида мурожаат қилган. Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг тўланмай қолган алимент пуллари қайтадан ҳисоблаб чиқилди. Аниқланишича, отанинг қарздорлиги 10 248 221 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Тўланмай қолган алимент пуллари ундириб берилди.

Шунингдек, ота томонидан болалари учун олдиндан жами 32 000 000 сўм алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Ота қарзидан қутулди, олдиндан тўловни ҳам амалга оширди. Аммо елкасидаги оталик бурчи юкидан қутулгани йўқ. Яна билмадик...

Киритилди: 17:10 24.08.2019. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!