Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Алиев Озарбайжон Ғазога қўшин юбормаслигини айтди

Алиев Озарбайжон Ғазога қўшин юбормаслигини айтди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку қуролли кучларни мамлакатдан ташқарига, жумладан, Ғазо секторига юбормоқчи эмаслигини ва ҳеч қандай халқаро тинчликпарвар тузилмаларда иштирок этишни режалаштирмаётганини айтди.

“Биз озарбайжонликларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳеч ким учун хавф остига қўймаймиз. Қийинчиликка дуч келганимизда, биз ёлғиз қолдик. Фаластинга хайрихоҳлигимизга қарамай, у бизни ҳам ҳимоя қилмади. Озарбайжон ҳар доим Фаластинни ва унинг давлатини яратишни қўллаб-қувватлаган, аммо араб мамлакатларининг ишларини арабларнинг ўзи ҳал қилиши керак”, деди президент.

Озарбайжон АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини тасдиқлади, бироқ Озарбайжоннинг халқаро кучларда иштироки кўзда тутилмаганини таъкидлади.

Киритилди: 22:37 07.01.2026. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!