Бу ҳақида АҚШ Миллий аксилтеррор марказининг собиқ директори Жо Кент Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб берди.
"Эронда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси бор. Улар жуда бой жанговар тажрибага эга кучлар. Оятуллоҳни ўлдириш орқали биз уларнинг мавқеини янада мустаҳкамладик. Олдин Эрон ичида Америка билан музокаралар олиб бориш тарафдорлари бор бўлган бўлса ҳам энди улар бунинг аксига амин бўлишди ва қарши жанг учун ИИҚК билан жипслашишди”, - деди Кент.
Жо Кент икки кун олдин Эронга қилинган ҳужумдан норозилик сифатида истеъфога чиққан эди.