Эрон қуролли кучлари Хўрмуз бўғозини назорат қилишда давом этмоқда ва барча кемаларни мувофиқлаштирилмаган ҳолда у ердан ўтишдан тийилишга чақирмоқда. Бу ҳақда Эрон қўшинларининг «Хатам ал-Анбиё» марказий штаби қўмондони Али Абдуллоҳий баёнот берди.
«Биз барча савдо кемалари ва нефть танкерларини Хўрмуз бўғозида жойлашган қуролли кучлар билан келишилмасдан туриб, у ердан ўтишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Tasnim ахборот агентлиги.
Абдуллоҳий ҳар қандай хорижий қуролли кучлар, жумладан, АҚШ армияси Хўрмуз бўғозига яқинлашишга ёки унга киришга уринса, зарбаларга дучор бўлиши ҳақида огоҳлантирди.