Сербия президенти Александр Вучич АҚШга ташрифи чоғида ўзини ёмон ҳис қилди ва ташрифини тўхтатди, деб хабар берди RTS.
"Вучич АҚШга ташрифи давомида ўзини ёмон ҳис қилди ва шифокорлар билан маслаҳатлашгандан сўнг Сербияга қайтишга қарор қилди," - дейилади нашрда.
Қайд этилишича, Сербия раҳбари Қўшма Штатларга 30 апрель куни етиб келган - у ерда бир неча республикачи амалдорлар ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани билан учрашишга муваффақ бўлган.