"Ал-Ҳилол" бош директори Стив Кальсада Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Винисиус Жуниорга қизиқиш бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Саудия гранди бразилиялик футболчига жиддий даъвогар сифатида кўрилаётганди, аммо сўнгги ойларда "қаймоқранглилар" ҳужумчисининг трансфери ҳақидаги миш-мишлар тинди.
"Винисиус? Саудия Арабистони лигаси исталган футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Биз ҳамма нарсага тайёрмиз, чунки бизда керакли воситалар борлигини биламиз. Биз ҳар қандай одамни ишонтира оламиз - гап фақат пулда эмас," - дея Кальсаданинг сўзларини келтиради The Touchline.
Винисиус Жуниорнинг трансфер нархи Transfermarkt экспертлари томонидан 170 млн еврога баҳоланмоқда. 24 ёшли футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган.