Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Актриса Гулнора Қосимова Ўзбекистондан кетишининг сабабини маълум қилди

A A A
Актриса Гулнора Қосимова Ўзбекистондан кетишининг сабабини маълум қилди

Актриса Гулнора Қосимова журналист Наргиза Мурадовага интервью берди. Суҳбат давомида актриса Ўзбекистонни нима сабабга кўра тарк этгани ҳақида гапирди.

“Инсон мустаҳкам оила қуришга ҳаракат қилиши керак. Мен илк марта АҚШда бўлганимда ушбу давлат менда яхши таассурот қолдирди. Мен бошқа мигрантлар сингари шу ерда қолиб ўқишга ва ишлашга аҳд қилдим. Тақдирим экан мен шу ерда турмушга чиқдим”, – дейди актриса.

Қосимованинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи асли ўзбекистонлик. У АҚШда автомобиль бизнеси билан шуғулланади. Улар 2013 йилдан бери бир оила бўлиб яшамоқда. Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг АҚШга кўчиб ўтиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Қосимова «Иблис девори», «Менинг акам бўйдоқ», «Арзанда» ва «Уқубат» каби фильмлардаги роллари билан машҳур.

Киритилди: 05:30 05.11.2020. Ўқилди: 13478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!