Актау яқинида AZAL самолётининг қулаши оқибатида яраланган беш нафар россиялик шифохоналарда қолмоқда.
Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Алексей Кузнецов маълум қилди.
"Беш нафар жабрланувчи федерал марказлардаги шифохоналарда даволанмоқда; уларнинг аҳволи ўртача оғир, ижобий динамика билан баҳоланмоқда" - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Москвага эвакуация қилинганлар орасида бўлган қизнинг аҳволи яхшиланган. У амбулатор кузатув учун чиқарилди.
AZALнинг Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учради.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Грозний устидаги Россия ҳаво ҳудудида юзага келган жисмоний ва техник ташқи аралашув натижасида ҳалокатга учраган.