Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Актау яқинидаги ҳалокат юзасидан терговга Бразилия ҳам қўшилди

Актау яқинидаги ҳалокат юзасидан терговга Бразилия ҳам қўшилди

Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари терговчилари Озарбайжон самолётининг қулаши сабабларини аниқлашда иштирок этади. Бу ҳақда “Report” хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Қозоғистон расмийлари томонидан олиб борилаётган терговга техник ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, Бразилия Озарбайжон ҳаво йўлларининг Embraer 190 самолёти ҳалокатини тергов қилишда иштирок этиш учун Қозоғистонга ўз ҳарбий-ҳаво кучларидан уч нафар терговчини жўнатган.

Хабарга кўра, бразилиялик терговчилар Қозоғистон расмийлари томонидан саноатда “13-илова” юридик номи билан машҳур бўлган халқаро қоидалар асосида олиб борилаётган терговга техник ёрдам кўрсатади.

Қозоғистоннинг “Lada” агентлиги хабар беришича, Озарбайжон вакиллари, жумладан, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) делегатлари Ақтау яқинидаги авиаҳалокатни ўрганиш учун етиб борган. Хабарда айтилишича, самолёт ишлаб чиқарувчи Embraer ва Бразилиянинг CENIPA авиаҳалокатларини текшириш ва олдини олиш маркази мутахассислари ҳам терговга қўшилган.

Киритилди: 15:42 27.12.2024. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!