Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.С. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 850 қути “Esse Change” ва “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 68,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Яккасарой туман бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “M.M.”нинг савдо дўкони сотувчиси харидорга “Esse Change” ва “Parliament” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан сотувга қўйилган 129 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 198 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:51 26.06.2024. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!