Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Аксарият америкаликлар Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш тарафдори

Аксарият америкаликлар Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш тарафдори

Аксарият америкаликлар АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатишни қўллаб-қувватламоқда. Бу CBS News ва YouGov социологик хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари, деб ёзади The American Conservative журнали.

Сўров 19-22 ноябрь кунлари ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, америкаликларнинг 51 фоизи Қўшма Штатлар Украинага кўпроқ қурол ёки ҳарбий ёрдам юбормаслиги керак, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, сўров натижалари шуни кўрсатдики, сўровда қатнашганларнинг 79 фоизи Украинага ёрдамни чеклаш йўлларини топиш сайланган президент Дональд Трампнинг ўтиш даври гуруҳи учун устувор вазифа бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

“Бу топилмалар Байден маъмурияти Украинанинг Россияга АҚШ ракеталари билан зарба беришини маъқуллаш ва Украинага пиёдаларга қарши миналарни етказиб бериш орқали можарони тезда кучайтираётган бир пайтда пайдо бўлди”, дейилади мақолада.

Респондентлар муҳожирларга муносабати ҳақидаги саволга ҳам жавоб беришди. Респондентларнинг 57 фоизи АҚШга ноқонуний кириб келган одамларни қидириш ва депортация қилиш дастурини қўллаб-қувватлади.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!