Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ажойиб қушлар, ёввойи отлар, денгиз тошбақалари ва ранг-баранг капалаклар — Туркиянинг ёввойи табиати

Ажойиб қушлар, ёввойи отлар, денгиз тошбақалари ва ранг-баранг капалаклар — Туркиянинг ёввойи табиати

Туркияга сайёҳат қилинг ва унинг ёввойи табиати, юзлаб қуш турлари, маҳаллий ёввойи отлари, йўқолиб бораётган денгиз тошбақалари ва ранг-баранг капалакларини кўриб завқланинг!

Қитъалар ва денгизлар кесишган Туркиянинг ранг-баранг географияси, унинг бой биологик хилма-хиллиги, денгиз, тоғ, кўл, ўрмон, дарё ва ботқоқликлар табиатни севувчи саёҳатчилар учун ажойиб имкониятлар тақдим этади. Мамлакатнинг турли минтақаларидаги юзлаб қуш турлари, маҳаллий ёввойи отлар, йўқолиб бораётган Каретта денгиз тошбақалари ва ранг-баранг капалаклар табиат ихлосмандларини ўзига чорлайди.

Туркиядаги қушлар дунёси

Мамлакатда 488 та қуш тури мавжуд бўлиб, бу қуш турларининг сони бутун Европадаги жами қуш турлари сонига тенг.

Қушсеварлар патли дўстларини табиат қўйнида, махсус қўриқхоналарда ва миллий паркларда кўриб завқланишлари мумкин.

Маняс қушлар қўриқхонаси миллий паркида пеликанлар, оққушлар ва ўрдаклар ҳамда кўплаб бошқа қушлар парваришланади. Табиати билан ҳам кўзни қамаштирувчи бу гўзал қушлар қўриқхонаси Европа Иттифоқи томонидан "А тоифали қушлар қўриқхонаси дипломи" билан тақдирланган. Кайсерининг марказидан қарийб 70 километр узоқликда жойлашган ва 300 га яқин қуш ва 400 га яқин ўсимлик турига эга Султонсазлиғи миллий қўриқхонаси турналар ва фламинголарни кузатиш учун ажойиб жой ҳисобланади.

1989 йилда Халқаро Қушларни Ҳимоя Кенгаши ташаббуси билан Туркия “Қушлар учун муҳим ҳудудлар” режасига киритилган ушбу лойиҳа доирасида Туркия қушларни ҳимоя қилишдаги ҳар қандай ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш ва ҳимоя қилиш бўйича фаолият олиб бормоқда.

Ёввойи отларни суратга олинг

Кайсеридан 15 дақиқалик узоқликда жойлашган Ҳурметчи қишлоғи ҳудудида ёввойи ҳолда яшовчи отлар ҳар йили юзлаб от шинавандаларини ўзига жалб қилади.

Юзлаб ёввойи отлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб бемалол яшайдиган бу қишлоқда ўзингизни кинодагидек ҳис қиласиз. Табиат қўйнида мустақил яшайдиган бу отлар соатига 100 километр тезликда чопа олади. Улар, айниқса, фотография ихлосмандлари учун ажойиб манзараларни тақдим этади. Ҳурметчи қишлоғига ташриф буюриб табиат гўзалликларига ошно бўлишни истаган саёҳатчилар ёввойи отларнинг кўзни қамаштирувчи рақсларига гувоҳ бўлишлари мункин.

Денгиз тошбақаларининг ғаройиб саёҳатини томоша қилинг

Туркиянинг Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги инсон қадами тегмаган пляжлари Каретта денгиз тошбақаларининг макони ҳисобланади.

Ҳар йили минглаб денгиз тошбақалари тухум қўйиш учун Ўрта ер денгизининг Юмурталик, Белек, Анамур, Кўйжегиз ва Далян қирғоқларига ин қурадилар.

Белек қирғоғи Каретта тошбақалари учун Грециядаги Закинтос оролидан кейин Ўрта ер денгизидаги иккинчи энг йирик тухум қўядиган ҳудуд ҳисобланади.

Ҳар йили май ва август ойлари оралиғида Туркия қирғоқларида ҳимоясиз турлардан ҳисобланган Каретта денгиз тошбақасининг ҳайратланарли саргузаштига гувоҳ бўлиш мумкин.

Каретта тошбақаларининг тухум қўйиш жараёнида атроф-муҳит омиллари таъсиридан зарарланишига йўл қўймаслик учун Туркиядаги 20 дан ортиқ пляж табиат қўриқчилари томонидан ҳимоя қилинади.

Ушбу ҳимояланган пляжлар Белек, Патара, Гўксу, Кўйжеғиз-Далян ва Фетҳие-Гўжекда жойлашган. Каретта тошбақалари учун севимли бўлган Даляндаги Изтузу пляжи, тошбақалар тухум қўйиш даврида инсонлар учун кечки соат 20:00 дан эрлатабки соат 08:00 гача ёпилади. Пляжда тошбақалар учун тухум қўйиш билан бирга, жароҳатланган ёки касал тошбақалар даволаниб, денгизга қўйиб юбориладиган тошбақалар касалхонаси ҳам мавжуд.

Рангли нафис капалаклар афсунига тайёр туринг

Туркиянинг бир қатор ҳудудлари табиат қўйнида эркин яшовчи капалакларни томоша қилишни севувчлари учун ажойиб манзаларни туҳфа қилади.

Ҳар йили ўнлаб янги капалак турлари касф қилинадиган Туркиянинг ёввойи табиатида ранг-баранг нақшлари билан мафтун этадиган кундузги капалаклар энг кўп тарқалган тур сифатида ажралиб туради.

Ван, Ҳаккари ва Артвин капалакларни томоша қилиш учун ажойиб кузатув нуқталарини таклиф қилувчи Туркия вилоятларидандир. Бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар нафис капалакларнинг мантункор рақсларини томоша қилишлари, капалакларга эргашиб табиат қўйнида йўқолиб қолишлари ҳам мумкин.

Ваннинг экстремал спорт турларига яроқлилиги, вулқон ва тоғ тизмаси хусусиятларидан ташқари фауна ва флора билан илм оламининг эътиборини тортган Артос тоғи капалак популяцияси жиҳатидан дунёдаги энг ноёб ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 11:56 21.04.2022. Ўқилди: 5132 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!