Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Ажабо! Мексикада Ўликлар куни нишонланди

Ажабо! Мексикада Ўликлар куни нишонланди

Мексикада ажойиб байрамлардан бири - Ўликлар куни (El Día de Muertos) фестивалидир. Фестивал Лотин Америкаси мамлакатлари ва АҚШнинг испанзабон жанубий штатларида ўтказиладиган бу фестиваль икки кун – 1–2 ноябрь кунлари нишонланилади. Фестиваль тарихи 2500–3000 йилга бориб тақалади деб ҳисобланади.

2003 йилда ЮНЕСКО ушбу байрам-фестивални «Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхати»га киритган.

Фестиваль бўлиб ўтадиган кунларда Лотин Америкаси мамлакатлари ва АҚШда одамлар инсон скелети тасвири туширилган кийимларни кийиб, бош суяги тасвири туширилган ниқобларни тақиб ёки юзларини бош суяк тасвирига ўхшатиб бўяб олиб, катта-катта карнавалларни ўтказади.

Испания мустамлакачилари ваҳший туюлган анъанани йўқ қилишга ҳаракат қилишди, аммо бунга эришолмади.

Маҳаллий аҳоли доим байрамга олдиндан, бир неча ой давомида тайёргарлик кўришади. Мусиқачилар ҳар куни машқ қилади, ниқоблар ясашади, шаҳар маъмурлари янги кесилган гулларга буюртма беришади.

Мексика кўчалари турли ҳайвонлар кийимини кийган йўловчилар билан тўлади. Байрамнинг муҳим белгиси марҳумнинг нарсалари, уларнинг фотосуратлари ва севимли таомлари билан безатилган қурбонгоҳдир. Қурбонгоҳларни нафақат уйларда, балки офисларда ва ҳатто кўчаларда ҳам кўриш мумкин.

Кенг кўламли тантаналар мамлакат пойтахти - Мехикода катта машъала ёқиш билан якунланади. Ҳа, яна бу кунда сиз тун бўйи қўшиқ айтишингиз, дам олишингиз, овқатланишингиз ва суҳбатлашишингиз керак.

Ҳар йили Мексика ва Лотин Америкасининг яна бир қатор мамлакатларига фестивални томоша қилиш, унда иштирок этиш мақсадида дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб сайёҳлар келади. Ўликлар куни аллақачон машҳур маданий феноменга ва туристик брендга айланган бўлиб, Лотин Америкаси мамлакатларига миллионлаб доллар пул келтиради.

Киритилди: 12:45 03.11.2019. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!