Air Arabia келаси ҳафтада БААдан Россияга йўловчи ташишни тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда "Росавиация" матбуот хизмати маълум қилди.
"Air Arabia келаси ҳафтада БААдан Россияга йўловчи ташишни қайта тиклаш устида ишламоқда. Тўхтатилгандан сўнг ушбу йўналиш бўйича биринчи рейслар 16 июнь, душанба куни амалга оширилиши мумкин", деб хабар берди "Росавиация".
Агентликнинг қўшимча қилишича, БААдан рейслар биринчи навбатда аввалги кунларда амалга оширилиши керак бўлган сайёҳларни ташиш учун мўлжалланган.