Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Аҳоли ваъдасини бажармаган ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судради (ВИДЕО)

Аҳоли ваъдасини бажармаган ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судради (ВИДЕО)

Мексикада дарғазаб аҳоли Лас-Маргаритас тумани ҳокими Хорзе Эскандонни пикап машинасига боғлаб, бир неча кўча бўйлаб судраб боришди. Бу ҳақда маҳаллий Heraldodemexico нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, амалдор маҳаллий аҳолига шаҳарда йўлларни қуришни ваъда берган, бироқ буни бажармаган.

Эскандонни арқон билан машинага боғлашди ва полиция машинани тўхтатмагунча шаҳар бўйлаб судраб кетишди.

Twitter’да бу ҳақда видео пайдо бўлди.

Видеода оломон эркак боғланган машина ортидан югураётгани акс этган. Ҳокимнинг ҳаётга ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Маҳаллий ҳукумат томонидан аҳоли сиёсатчини олиб қочишда айблаб, 30 киши қўлга олингани ҳақида ахборот берди.

Киритилди: 15:16 09.10.2019. Ўқилди: 7144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!