2024 йил 1 январдан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш белгилаб берилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди:
🔴2023-2024 йиллар давомида балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган сув омборлари рўйхати шакллантирилди.
🔴Табиий сув ҳавзаларини «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш ишлари ташкиллаштирилмоқда.
🔴Сув ҳавзаларининг 40 га яқинида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун бир неча турдаги туризм хизматлари ташкил этилди.
🔴Республикадаги 264 та табиий сув ҳавзаларидан репродуктив аҳамияти паст ва доимий ихтиофаунага эга бўлмаган 186 таси хатлов қилиниб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига самарали фойдаланиш учун топширилди.