☝️ Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
➡️ Қонун лойиҳаси билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, ушбу соҳадаги давлат органларининг ваколатлари, атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари белгиланмоқда.
➡️ Шунингдек, давлат органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифа ва функциялари ҳамда жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегаралари назарда тутилмоқда.
➡️ Йиғилишда қонун лойиҳасидаги нормалар депутатлар берган таклифлар асосида олимлар, мутахассислар, соҳа экспертлари иштирокида маромига етказилмоқда.
➡️ Қонун лойиҳасини такомиллаштириш давом этмоқда.