Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади

A A A
Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади

“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди.

⚡️ Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;

🔹Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.

🗓 2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

✔️ 2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

1️⃣ босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;

2️⃣ босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;

3️⃣ босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;

4️⃣ босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.

Киритилди: 10:35 02.10.2024. Ўқилди: 1345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!