Андижон вилояти, Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери маъмурияти кўмаги билан аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш таъминланди.
Маълумки, аввалдан Бўстон туманидаги Гулистон маҳалласи, айниқса Увайсий кўчасида истиқомат қилаётган кўп сонли аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаган бўлиб, қишлоқ аҳолиси қарийб 20 йилдан буён ичимлик сувини узоқ масофалардан ташиб келган. Бу эса аҳолига ортиқча оворагарчиликлар ва ноқулайликлар туғдираётган эди.
Сув ҳаёт манбаи. Шу боисдан қишлоқ хўжалик кластери раҳбарлари ушбу ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласига эътибор қаратдилар ва Увайсий кўчасида қарийб 1000 минг метрлик масофага полиэтилен қувурлари ётқизилиб, бунинг натижасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришилди. Ўз ўрнида бу кунларни кўп йиллардан бери орзиқиб кутган қишлоқ аҳолиси “об-ҳаёт” улашганлардан миннатдор бўлдилар.
Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,
“Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси
пахта тўқимачилик кластери
матбуот хизмати ходими