Ижтимоий тармоқлар орқали «Агробанк ходими ўзини 4-қаватдан ташлаб вафот этди» сарлавҳаси билан тарқалган хабарлар юзасидан «Агробанк» АТБ Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йилнинг 28 июль куни соат тахминан 11:00 ларда Агробанкнинг Наманган вилояти Ҳудудий филиали менежери М.А. исмли фуқаро Наманган шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг юқори қаватидан тушиб кетган. Ҳодисадан сўнг М.А. Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиалига етказилган ва зарурий тиббий муолажалар ўтказилган. Бемор ҳозирда мазкур тиббиёт муассасаси шифокорлари назорати остида бўлиб турибди.
Юқоридаги ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу бўйича келгусида қўшимча ахборот берилади.
Агробанк барча фуқаролардан, шу жумладан, ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳодиса сабаблари тўлиқ ўрганилмагунга қадар, текширилмаган ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қолади.