Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Агентлар Араухони алдашди

Агентлар Араухони алдашди

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухонинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Уругвайлик футболчи Каталония клубини тарк этмоқчи экани аввалроқ хабар қилинганди. Футболчининг сўзларига кўра, "Барселона" унга янги шартнома таклиф қилмагани учун у билан ҳисоблашмаган.

Ўз навбатида, "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта Араухонни жамоада сақлаб қолмоқчи эканлигини айтди. Журналист Фернандо Полога маълум бўлишича, Араухонинг ишлари билан шуғулланувчи агентлар футболчига "Барселона"дан янги шартнома таклифи ҳақида хабар беришмаган. Таклиф бўлмагани учун ҳимоячи "Ювентус"га ўтмоқчи бўлаётганди.

Қайд этилишича, Лапорта шахсан Араухо билан гаплашиб, вазиятни тўлиқ тушунтирган. Функционер уругвайлик футболчини атрофидаги одамлар билан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирган.

Киритилди: Бугун 01:51. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!