Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Агар Россия фронт чизиғидан қўшинларини олиб чиқса, Украина ҳам шундай қилишга тайёр

Агар Россия фронт чизиғидан қўшинларини олиб чиқса, Украина ҳам шундай қилишга тайёр

Агар Россия фронт чизиғидан қўшинларини олиб чиқса, Украина ҳам шундай қилишга тайёр — Financial Times.

"Украина қўшинларни ўзаро олиб чиқиш шарти билан Донбассда демилитаризация қилинган зона яратишга тайёр, бироқ Москва томонидан бу тартибнинг эҳтимолий бузилиши юз берса, иттифоқчилардан ишончли хавфсизлик кафолатларини олишни талаб қилмоқда", дея ёзади нашр манбаларига таяниб.

Financial Times маълумотига кўра, Зеленский бу ҳақда Трамп билан учрашуви арафасида Европа етакчиларига айтган.

Шунингдек, Украина президенти ўз мамлакати Қуролли кучлари учун барқарор молиялаштиришни таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш, Украинада Европа ҳарбий иштирокини йўлга қўйиш ҳамда Запорижжя АЭСни халқаро назорат остига олишни истайди.

Нашр манбаларига кўра, Запорижжя АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси ўртасида тақсимланиши кўзда тутилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:17. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!