Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Агар Путин Истанбулга борса, Трамп ҳам Россия ва Украина музокараларида қатнашиш учун Туркияга боришга тайёр

Агар Путин Истанбулга борса, Трамп ҳам Россия ва Украина музокараларида қатнашиш учун Туркияга боришга тайёр

Агар Путин Истанбулга борса, Трамп ҳам Россия ва Украина музокараларида қатнашиш учун Туркияга боришга тайёр. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Телеканалнинг юқори мартабали америкалик расмийга таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг 15 май куни Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этиши асосан Владимир Путиннинг бу музокараларда қатнашиш-қатнашмаслигига боғлиқ. Манбанинг айтишича, бу масала ҳали ҳам очиқ қолмоқда.

"Ҳозирги вазият жуда ўзгарувчан. Ҳозир ҳеч ким ҳеч нарсани аниқ билмайди. Трампнинг музокараларда қатнашиши Путинга кучли босим ўтказмоқда", — дея изоҳ берди манба.

CNN суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Кит Келлог Туркияга боришади. Улар Россия ва Украина ўртасидаги бўлиши мумкин бўлган музокараларни кузатиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, музокаралар ўтказиладиган кунда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Туркияга боришни истисно этмаганди. Трамп агар имконият бўлса, Туркиядаги музокараларда иштирок этиш масаласини кўриб чиқаётганини айтган эди.

Киритилди: 18:33 13.05.2025. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!