Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Агар Москва билан музокаралар муваффақиятсиз тугаса нима бўлади?

Агар Москва билан музокаралар муваффақиятсиз тугаса нима бўлади?

Агар Москва билан музокаралар муваффақиятсиз тугаса, Америка ҳарбийларини Украинага юбориши ва Россияга қарши санкциялар жорий этиши мумкин, деди АҚШ вице-президенти Вэнс.

The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида Жей Ди Вэнс, уруш бўйича музокаралар муваффақиятсиз тугаган тақдирда, АҚШ қўшинларини Украинага жўнатиш варианти ўртага чиқиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, Трамп музокаралар жараёнида айрим масалалар бўйича фикрини ўзгартириш эҳтимоли мавжуд. Ҳозирги асосий мақсад — Путинни урушдан кўра дипломатия йўли билан кўпроқ натижага эришиш мумкинлигига ишонтириш.

Шунингдек, вице-президент Украина бўйича муваффақиятли тинчлик келишувидан кейин Россия билан муносабатларни қайта тиклашни таклиф қилди.

Киритилди: 12:12 14.02.2025. Ўқилди: 5056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!