Нигерия Президенти администрациясининг раҳбари Маллам Абба Киари коронавируснинг янги туридан вафот этди, деб хабар берди Президентнинг матбуот котиби Гарба Шеху твиттерда.
Маълум қилинишича, бемор 17 апрель куни оламдан ўтган.
Республика Касалликларни назорат қилиш марказининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда янги турдаги коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони 493 тага, вафот этганлар эса 17 кишига етган.