Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Афсус! АҚШда бир аёл ва унинг 3 фарзанди коронавирусга чалиниб, вафот этди

Афсус! АҚШда бир аёл ва унинг 3 фарзанди коронавирусга чалиниб, вафот этди

Нью-Жерси штатида 73 ёшли аёл ва унинг уч фарзанди коронавирусдан вафот этди, деб ёзади "Mirror" 20 март куни.

Нашрнинг таъкидлашича, Грейс Фасконинг жуда катта оиласи бор – 11 фарзанд ва 27 невара. Кечки овқатланишлардан бирида оиланинг 20 дан ортиқ аъзолари ташриф буюришди, кейинчалик маълум бўлишича, улар орасида бу штатда коронавирус билан касалланган биринчи одам ҳам бўлган. Натижада Грейс, унинг икки ўғли ва қизи коронавирус юқтирган.

Кекса аёл 20 март куни касалхонада вафот этди, қизи эса ўғли билан бирга бир кун олдин – 19 март куни ҳаётдан кўз юмди. Иккинчи ўғли аёл билан бир кунда ўлган.

Оиланинг қолган аъзолари карантинга олинган, уларнинг коронавирус синовлари натижалари ҳали тайёр эмас.

Қариндошларининг таъкидлашича, Грейснинг болаларидан бирортасида сурункали ёки бошқа жиддий касалликлар бўлмаган.

Киритилди: 19:42 25.03.2020. Ўқилди: 3004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!